Фаолият натижалари муҳокамаси

17:29 - 12.08.2022

29

2022 йил 28 июль куни Тошкент шаҳар прокуратурасида олти ойлик фаолият натижалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишни Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов кириш сўзи билан очиб, давлат раҳбари илгари сурган Тараққиёт стратегияси жамиятнинг барча аъзоларидан, хусусан, биринчи навбатда прокурорлардан том маънодаги янгиланишни, ўзгаришни талаб қилишини таъкидлади.

Ҳисобот даврида шаҳар прокуратураси органлари томонидан жамиятда қонунийликни таъминлаш мақсадида 3600 дан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 2200 нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқи тикланганини алоҳида қайд этиш лозим.

Прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида эса айбдорлардан жами 168,5 млрд. сўмлик зарарнинг қопланиши таъминланди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, судларга 8 млрд. 150 млн. сўмлик 146 та ариза киритилди.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид дастурлар ижросини таъминлаш борасидаги ўрганишлар натижасида қурилиш соҳасида 45 та ҳолатда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига 160 млрд. сўм маблағ ортиқча киритилгани аниқланиб, бюджет маблағлари тежаб қолинди.

Ҳайъат мажлисида жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини таъминлаш масалаларига алоҳида урғу берилиб, жиноятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.

Шунингдек, судларда фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий ишлар кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўйича ҳам салмоқли ишлар амалга оширилгани таъкидланди. Хусусан, жиноий судларнинг 228 нафар шахсга оид ноқонуний қарорлари айнан прокурор протест­лари асосида қонунга мувофиқлаштирилди. Фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларнинг ҳам 85 та қарори прокурорлар ташаббуси билан қонунга мослаштирилди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 17400 дан ортиқ фуқаронинг мурожаати бевосита прокуратурада ҳал этилгани, мингдан зиёд шахснинг бузилган ҳуқуқлари тиклангани фуқароларнинг дарду ташвишларига малҳам бўлиш, муаммоларини жойида ҳал этиш прокурорларнинг кундалик ишига айланининг далилидир.

Бу даврда пойтахтнинг барча ҳудудларида сайёр қабуллар ташкил этилиб, 9 минг нафардан зиёд фуқаро қабул қилинди.

Йиғилишда Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бош­қа орган ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тизимли тадбирлар амалга оширилаётганига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, бюро органлари томонидан ижро ҳужжатлари бўйича 4 трлн. сўм қарздорлик, шу жумладан давлат фойдаси­га 1 трлн. сўм ундирилган бўлиб, темир, аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 250 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Шунингдек, фаолият ошкоралигини таъминлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий мадания­тини юксалтириш мақсадида 6415 та тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, шундан 4135 таси ОАВ орқали амалга оширилди.

Йиғилишда шаҳар прокуратураси органлари томонидан пойтахтда қонунийликни мус­таҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши кураш борасида йўл қўйилган хато ва камчиликлар кескин танқид қилиниб, туман прокурорлари ва ўринбосарларнинг ҳамда бошқа масъул ходимларнинг ҳисоботлари, тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.

Шу билан бирга, йиғилишда прокуратура органларининг баъзи ходимлари томонидан содир этилган ножўя ва номуносиб хатти-ҳаракатлар, буларга имкон берган сабаб ва шарт-шароитлар кескин танқид остига олинди.

Мажлисда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Баходир Султанов,Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи