Текшириш ўтказиш тартиби бузилган

13:34 - 29.07.2022

26

Прокуратура органлари томонидан адлия органлари билан ҳамкорликда жойларда тадбиркорлик фаолиятини текширишга оид ҳолатлар ўрганилмоқда.

Хусусан, 2022 йилда ўтказилган ўрганишларда назорат қилувчи органлар 129 ҳолатда ноқонуний текшириш ўтказгани, 1000 дан ортиқ ҳолатда текшириш ўтказиш тартибини бузгани, 39 ҳолатда тадбиркорларнинг маблағи ноқонуний жалб этилгани ва кўп ҳолатларда лицензия бериш тартибига риоя этилмагани маълум бўлди. Улар юзасидан керакли чоралар кўрилди.

Бундан ташқари, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишда ҳам прокуратура органларининг ўрни беқиёсдир. Жумладан, прокуратура органлари судларда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини уч шаклда ҳимоя қилади, яъни тадбиркорнинг манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси беради, ишнинг судда кўрилишида қатнашади ва суднинг ноқонуний қарорларига нисбатан протест келтиради. Жорий йилнинг 4 ойи мобайнида прокуратура органлари томонидан жами 24589 та мурожаат ҳал қилинган. Шундан 4992 таси қаноатлантирилган, 391 таси рад этилган ва 19206 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. 87 та юридик шахснинг иқтисодий суд қарорларидан норози бўлиб берган аризаси бўйича иқтисодий ишлар ўрганилган ва 13 та ҳолатда суд қарорига нисбатан протест келтирилиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланган.