Чемпионлар лигасига қуръа ташланди

16:32 - 18.03.2022

8

Бугун, 18 март куни Швецариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг чорак финалига қуръа ташланди.

Қуръага кўра жуфтликлар қуйидаги кўриниш олди:

«Челси» (Англия) – «Реал» (Испания)

«Манчестер Сити» (Англия) – «Атлетико» (Испания)

«Вильярреал» (Испания) – «Бавария» (Германия)

«Бенфика» (Португалия) – «Ливерпуль» (Англия)

Дастлабки ўйинлар 5 ва 6 апрелда, жавоб учрашувлари эса 12 ҳамда 13 апрель кунлари бўлиб ўтади.