Судьянинг имзосини “ўхшатган” келин
15:36 - 25.02.2022
20
Халқимизда «Эгри таёқнинг бутоғи бурунни йиртар» деган нақл бор. Бу ҳар қандай эгри иш яхшилик келтирмаслиги маъносида айтилади. Китоблик Гулсум Хидирова (исм-фамилияси ўзгартирилган) ҳам бугун бу нақл мағзини теранроқ англаб етган бўлса не ажаб.
Гап шундаки, туманнинг Алақўйлиқ қишлоғида яшовчи Гулсум Хидирова қайнотасига тегишли уйни ўз турмуш ўртоғининг номига расмийлаштириб олмоқчи бўлди. Қайнота ҳам бунга қарши эмас, аммо уйнинг ҳужжатлари йўқ эди. Қишлоқ жой, уйни қайнотаси қургани, кўп йиллар давомида шу ерда яшаб келаётганини ҳамма билади, лекин ҳужжат бўлмаса, уни турмуш ўртоғининг номига расмийлаштириш имконсиз.
Шу масалада уч-тўрт кишидан маслаҳат сўраб кўрган Гулсум Хидирова иш суд қарорисиз ҳал бўлмаслигини тушунди. Яъни суд масалани кўриб чиқиб, аввал ҳақиқатан ҳам уй қайнотасига тегишли эканлиги тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши, кейин у уйни ўғлига нотариал тартибда ҳадя қилиши мумкин эди.
Гулсум Хидирова эса масалани ҳал этишнинг тўғри ва қонуний йўли бўлишига қарамай, осонини кўзлади. Бунинг учун жиноятга қўл уришдан ҳам тап тортмади.
У аввалига фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг ҳал қилув қарорининг қалбаки нусхасини тайёрлади. Сохта ҳужжатда гўё суд қайнотасининг тураржойга эгалик ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиб, қаноатлантиргани баён қилинган. Ишни «кўриб чиққан» судьянинг исм-фамилияси, имзоларини ҳам ўхшатиб қўйди.
Хуллас, ёнига қайнотасини ҳам олиб, сохта ҳужжат билан Китоб туманидаги нотариал идоралардан бирига мурожаат этган Гулсум уйни турмуш ўртоғининг номига расмийлаштириб олишга эришди.
Халқимизда «Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади» деган мақол ҳам бор. Ҳудудда ўтказилган ўрганишда Гулсум Хидированинг турмуш ўртоғи номида бўлган уйнинг ҳужжатлари масъулларни шубҳалантирмасдан қолмади. Кейин эса сирлар бирма-бир очила бошлади.
Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз тумани судида Гулсум Хидированинг жинояти кўриб чиқилиб, унга аёл киши экани, қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлиги ҳисобга олинган ҳолда 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
6
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
37
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
97
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
117
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
127
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
225