«Коррупциядан холи Ватан қурайлик!»

15:07 - 21.02.2022

11

Бош прокуратура томонидан «Коррупция иллатига қарши биргаликда курашамиз» ғояси асосида ҳудудий прокурорларга топшириқ берилди. Бунда қуйидаги масалаларга алоҳида эьтибор қаратган ҳолда тарғиботни кучайтириш қайд этилди. Жумладан:

– журналист ва блогерлар билан ҳамкорликни тубдан яхшилаш;

– оммавий ахборот воситалари, шу жумладан интернет тармоғидаги коррупцияга оид хабарларга зудлик билан муносабат билдириш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасида кескин чоралар кўриб бориш;

– коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирларини таъсирчан тарзда олиб боришни прокуратура органларининг кундалик ишига айлантириш;

– ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирлик ва идораларда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида «Коррупциядан холи Ўзбекистон учун бирлашайлик!» шиори остида тушунтириш ва огоҳлантириш тадбирларини кучайтириш;

– коррупция қандай оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида тарғибот, тушунтириш ва огоҳлантириш тадбирларини кучайтириш, бундай тадбирларга журналистлар, блогерлар ҳамда жамоатчилик вакилларини кенг жалб қилиш;

– оммавий ахборот воситалари, шу жумладан интернет тармоғида эълон қилинган коррупцияга оид хабарларни халқ депутатлари кенгашлари билан биргаликда тез кўриб чиқиб, муносабат билдириб бориш;

– ҳар ойда камида бир марта коррупцияга барҳам бериш борасида қилинаётган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилган ҳолда жамоатчиликка ҳисобот бериб бориш;

– прокуратура органлари ходими фаолиятида коррупция кузатилган тақдирда зудлик билан Бош прокуратура Шахсий хавфсизлик бошқармасининг 71-202-08-28 рақамли ишонч телефонига хабар бериш бўйича аҳоли орасида тушунтириш ишларини узлуксиз олиб бориш белгилаб берилди.