Ислоҳотлар — инсон қадри учун

09:25 - 24.01.2022

13

Самарқанд вилояти прокурорининг ташаббуси билан Ургут туманидаги 125-мактабга 13 та компьютер тўплами бепул тақдим этилди. Тойлоқ тумани 2-сектори раҳбарининг ташаббуси билан Қўрғонча маҳалласида яшовчи 20 та хонадон тоза сув тармоғига уланди. Пастдарғом тумани Туркман маҳалласида «Фаридун» номли 100 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Тинчлик маҳалласида яшовчи О.Атуллаевага камбағал оилалар учун қурилган уйларнинг бири бепул ажратиб берилди.

Пахтачи туманида «Madina red star» МЧЖ раҳбари Г.Равшановага банкдан имтиёзли кредит олишида кўмаклашилди, натижада 3 нафар ишсиз аёлнинг бандлиги таъминланди.

Қўшработ тумани прокурорининг ташаббуси билан 2-сектордаги «Садоқат файз-барака» МЧЖга 150 нафар ишсиз хотин-қиз ишга жойлаштирилди. Каттақўрғон тумани Жавлон маҳалласидаги қабристон девор билан ўралиб, бетон йўлакчалар қурилди.

Жомбой туманида Қўлбости маҳалласида тикувчилик цехи, гўзаллик салони, гўшт дўкони, компьютер хизмати кўрсатиш учун енгил конструкцияли контейнерлар ўрнатилиши натижасида 60 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди.

Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили деб номланган 2022 йилда прокурорлар секторларида шу каби ишларнинг кўламини янада кенгайтириш кўзда тутилган.