“Поликлиниканинг орқасига ўтинг!..”
10:30 - 19.01.2022
26
Маҳфуза Мадумарова Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Чинобод марказий поликлиникаси кардиология бўлими ҳамшираси вазифасида ишлай туриб, иш жойидан мўмай пул орттириш мақсадида фойдаланди.
Таниши Х.Муллажонованинг ўзи каби оқ либосда ишлаш нияти борлигини билиб, бунинг харажати борлигини айтди. Х.Муллажонова ишга кириш учун ҳар қандай харажатга тайёрлигини билдирганида 300 АҚШ доллари топиб, тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига ишга кириш ҳақидаги ариза билан бирга олиб келишини, танишлари орқали икки ойда ишга киритиб қўйишини маълум қилди.
2021 йил 3 май куни соат 11 да М.Мадумарова ишхонада ўз ишларини бажариб юрганида Х.Муллажонова унинг олдига келди. М.Мадумарова унга поликлиника биносининг орқасига ўтишини ишора қилди-да, ўзи ҳам ортидан борди. Ўша ерда талабгор 300 долларни узатди, «ҳожатбарор» уни олди. Бу орада шу жойга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари келиб ўзларини таништирганида М.Мадумарова ўзининг жинояти фош этилганини тушуниб етди.
Суднинг ҳукми билан М.Мадумаровага қилмишига яраша жазо тайинланди.
Эътибордан четда қолган масала
10:09 - 27.05.2022
67
«Пулни бер ёки офисга онангни келтир!»
11:37 - 26.05.2022
95
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - 25.05.2022
129
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
194
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
295
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
330