Меҳнат шароити адолатли бўлсин

10:30 - 18.01.2022

24

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида «Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир», 43-моддасида эса «Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди» дейилган. Фуқаролар ва ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари суд ва бошқа органлар томонидан ҳимояланади.

Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилояти бошқармасига 2021 йилда суд қарорлари асосида фуқароларнинг иш ҳақи ва бошқа тўловлари билан боғлиқ 1 млрд. 511 млн. 200 минг сўмлик 217 та ижро иши келиб тушган бўлиб, мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 1 млрд. 185 млн. сўмлик 162 та ижро иши тамомланди.

Ўз вақтида иш ҳақи ва бошқа тўловларини ололмаган 156 кишининг ҳуқуқ-манфаатлари тикланди. Жумладан, фуқаролик ишлари бў­йича Кармана туманлараро судининг 2021 йил 9 декабрдаги «Elektrokimyozavod» АЖдан 65 нафар ходимга тўланмаган 250 млн. сўм иш ҳақини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари юзасидан фуқароларга иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.

Ҳозир 381,4 млн. сўмлик 85 та иш бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.