Инспекторларнинг ўзи қонунни бузса…

12:30 - 17.01.2022

42

Бош прокуратуранинг Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Айдар-Арнасой кўллар тизими инспекцияси аниқлаган ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишда қонунчиликка риоя қилиниши текширилганда қатор камчиликлар аниқланди.

Жумладан, инспекторларнинг ўзлари ҳам қонунни бузган ҳоллар бор. Хусусан, инспектор Н.Бекамов, О.Тангриев, Б.Пўлатовлар ҳуқуқбузар А.Мавлонов, Ж.Сирожиддинов ва Д.Сатторовлар эррозияга қарши муҳофаза учун экилган 29 туп шумтол дарахтини кесиб, 25 363 LAA номерли «Isuzu» юк машинасига ортаётганини аниқлашган. Ушбу ҳолат бўйича зарарни яхлит ҳисобламасдан, расмий ҳужжатларга Ж.Сирожиддинов 11 туп дарахтни кесиб табиатга 8 518 600 сўмлик ва А.Мавлонов 18 туп дарахтни кесиб 13 313 100 сўмлик зарар етказгани ҳақида сохта ёзув киритилиб, 109 158 500 сўмлик зарарни камайтириб кўрсатиб, 2020 йил 16 ноябрда маъмурий баённома расмийлаштирган. Ҳужжатларни жиноят иши қўзғатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбормасдан, ноқонуний равишда 1 784 000 сўмдан маъмурий жарима қўллашган.