Ўрганишлар амалий натижаларда акс этди

12:30 - 13.01.2022

25

Республика ишчи гуруҳи томонидан Навоий вилоятида ўтказилган ўрганиш натижалари вилоят ҳокимлигида Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова иштирокида муҳокама қилиниб, мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Таъкидлаш лозимки, ишчи гуруҳ томонидан нафақат ўрганиш ишлари балки амалий ишлар ҳам амалга оширилди.

Ҳудудларда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида, 120 дона сим ёғочлар ўрнатилди, 7,2 км. симлар тортилди, йўлларга 1,8 км. қум-шағал ётқизилди, аҳолига
93 тонна газ баллон ҳамда 81,7 тонна кўмир тарқатилди.

Бундан ташқари, Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб, унда корхона ва ташкилотлар 250 та бўш иш ўринлари билан қатнашиб, 50 нафар ишсиз фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилиб, бандликка кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг 96 нафари ишга жойлаштирилиди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида,тиббий кўриклар ташкил қилиниб, 450 нафар шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди, 40 нафари даволанишга ётқизилди, 8 нафарига имтиёзли ордер ва йўлланмалар берилиб, соғлиғида муаммоси бўлган 12 нафар шахсларга турли хил реабилитация техника воситалари берилди.

Бундан ташқари, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Навоий шаҳридаги 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли спорт мажмуаси ҳамда Кимёгар спорт мажмуасида 140 нафар ёшларга спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ташкил қилинди.

Кўрсатилган амалий ёрдам натижасида фаолият юритмаётган 19 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди, шунингдек, 5 та тадбиркорга 3,4 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши ва 9 та тадбиркорга назорат касса машиналари олиб берилиши таъминланди.

Бу борада ишлар давом эттирилмоқда.