Байрам туҳфаси

10:30 - 13.01.2022

11

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ташкил этилганининг 30 йиллиги арафасида Марғилон шаҳар прокуратурасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Янги бинонинг тантанали очилишида Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосарлари, шаҳардаги секторлар раҳбарлари, прокуратура ходимлари ва фахрийлари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашди.

Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари Беҳзод Исмоилов,
Марғилон шаҳри ҳокими Адҳам Зиёвуддинов, прокуратура фахрийлари Каримжон Низомов, Жаҳонгир Пўлатов ва жамоатчилик вакиллари шаҳар прокуратураси ходимларини қўшалоқ байрам билан қутлашди.

Тадбир иштирокчилари янги бино хоналарини кириб кўриб,
шаҳар прокуратураси ходимлари қонунийликни мустаҳкамлаш борасида самарали фаолият юритиши учун керакли шароит яратилганини қайд этишди. Хоналарга замонавий жиҳозлар, компьютерлар, кузатув камералари ўрнатилган.

Бинода шаҳар прокуратураси билан бирга департаментнинг шаҳар бўлими ҳам фаолият олиб боради.

Нодиржон ДЖАЛОЛОВ,
Фарғона вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси