Инсон манфаатларини таъминлаш йўлида

16:30 - 11.01.2022

29

Давлатимиз раҳбари бошчилигида «Инсон қадри учун» ғояси остида Ўзбекистонни ривожлантиришга қаратилган туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Албатта, бу ислоҳотларнинг самара беришига, Президент фармон ва қарорларининг ижроси таъминланишига прокуратура органлари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Ислоҳотлар туфайли ташкил топганига 30 йил тўлаётган Ўзбекистон прокуратураси органлари фуқаролар онгидаги қораловчи органдан инсон манфаатларига хизмат қилувчи, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи органга, ҳақиқий халқ прокуратурасига айланмоқда.

Буни биргина Хоразм вилояти прокуратураси идораларининг
қонунийликни мустаҳкамлаш ва бошқа соҳаларда ўтказилган назорат тадбирлари таҳлилидан ҳам кўриш мумкин.

2021 йилнинг 11 ойи давомида 4167 та прокурор назорати
ҳужжатлари қўлланиб, шу асосда қарийб 26309 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тиклангани фуқароларнинг прокуратура идораларига бўлган ишончи мустаҳкамланишига замин яратди.

Протест келтириш йўли билан мансабдорларнинг 1802 та
ноқонуний ҳужжати қонунга мувофиқлаштирилди, 1107 та тақдимнома киритилиб, уларнинг муҳокамаси ва қонун бузилиши ҳолатларининг сабабларини бартараф этиш чораларини белгилаб олишда прокурорлар бевосита қатнашди. 1587 нафар мансабдор интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди. Ўтказилган текширувлар ва жиноят ишлари тергови жараёнида 15 млрд. сўмдан ортиқ зарар ундирилди.

Шунингдек, 251 та жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлигига эришилди. Вилоят прокуратураси идоралари томонидан мурожаатлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилиб, халқимизни рози қилиш чоралари кўрилаяпти. 2021 йилнинг 11 ойида 15757 та мурожаат айнан прокуратура идораларида ҳал қилиниб, 12772 нафар фуқарога тушунтириш берилди, 2872 та мурожаат қаноатлантирилди ҳамда 2711 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланди.

Шунингдек, тадбиркорликнинг юртимиз ривожланишида устувор аҳамиятга эга эканлигини эътиборга олиб, унинг олдидаги барча тўсиқларни олиб ташлаш прокуратуранинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Ўтган даврда 1392 та тадбиркор ва инвесторга, шу жумладан
611 нафарига кредит, 31 тасига ер, 8 нафарига бино ажратилишида, 292 нафарига коммуникация тармоқларига уланишида, 71 тасига лицензия ва рухсатнома олишида ёрдам кўрсатилди. Натижада 284 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди, 234 та корхонанинг фаолияти тикланди ҳамда 524 та янги иш ўрни яратилди.

Мингга яқин тадбиркорнинг фаолиятидаги тўсқинликлар бартараф этилиб, уларнинг ҳуқуқлари тикланди. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича прокурорларга бириктирилган 2-секторда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож 20 мингга яқин хотин-қиз ҳар хил ёрдам олган. Жумладан, 2 мингга яқинига тиббий хизмат кўрсатилган, 8 мингдан ортиқ аёлнинг бандлиги таъминланган, 32 аёл уй билан таъминланган бўлса, 67 нафар ногирон аёлнинг уйлари таъмирлаб берилган.

Масалан, Янгибозор тумани Қоратепа маҳалласида яшовчи У.Одамбоевага янги уй қуриб берилди ва зарур маиший жиҳозлар – гилам, тикув машинаси, телевизор, газ плитаси, музлатгич, столс туллар билан таъминланди. Прокурорлар секторида 16704 нафар ёшлар «ёшлар дафтари»га киритилган. Шундан 15631 нафарининг муаммолари ҳал этилиб, дафтардан чиқарилган.

Хусусан, 3469 нафар ёшлар доимий ишга жойлаштирилган бўлса, 11 мингга яқин ёшларга тадбиркорликни йўлга қўйишида, банкдан кредит ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер олишида ёрдам кўрсатилиб, бандлиги таъминланган.

Вилоятда таълим сифатини яхшилаш, мактаблардаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш мақсадида прокуратура органларида хизмат қилаётган 200 нафар малакали ходим 547 та мактаб ҳамда 349 та давлат мактабгача таълим ташкилотига ҳуқуқийамалий ёрдамчи сифатида бириктирилиши натижасида 700 га яқин муаммо ижобий ҳал қилинди. Мактаб ўқувчилари ўртасида жиноятчилик 11 фоизга, суицид эса 27 фоизга камайишига эришилди.

Хоразм вилояти прокуратураси органлари ходимлари инсон қадри учун, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси учун бор кучини сафарбар қилиб, юртимиз тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшадилар.

Ботир КУДРАТХОДЖАЕВ,
Хоразм вилояти прокурори