Прокуратуранинг яна бир хайрли иши
10:30 - 11.01.2022
23
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ прокуратура органлари, вилоят ҳокимликлари, Миллий гвардия ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари оилавий болалар уйлари ҳамда патронатга топширилмоқда.
Хусусан, Самарқанд шаҳридаги Бош прокуратурага бириктирилган 1-меҳрибонлик уйида тарбияланган 98 боладан 40 нафари оилавий болалар уйига, 12 таси фарзандликка, 10 нафари патронат оилага, 2 таси васийликка берилди, 4 нафари академик лицейга кирди ва 20 таси оиласига қайтарилди. Шу пайтга қадар 10 нафар бола турли сабабларга кўра меҳрибонлик уйида қолаётган эди.
Ушбу муассаса ёпилиш арафасида бўлгани сабабли 10 болани жойлаштириш, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ташаббуси билан прокуратура органлари ҳомийлигида Самарқанд туманида 6 сотих майдонга эга уй сотиб олиниб, жиҳозланди ва тўлиқ таъмирланди.
2021 йилнинг 28 декабрь куни Бош прокуратура, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида мазкур оилавий болалар уйи тантанали равишда ишга туширилди.
Эътибордан четда қолган масала
10:09 - 27.05.2022
69
«Пулни бер ёки офисга онангни келтир!»
11:37 - 26.05.2022
96
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - 25.05.2022
130
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
195
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
296
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
331