Халқ манфаатлари йўлида доим елкадошмиз

15:00 - 08.01.2022

19

Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳалар сингари прокуратура органларида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, тизим халқ манфаатлари йўлида сидқидилдан хизмат қиладиган, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қиладиган, қонун устуворлигини таъминлайдиган чинакам халқпарвар тузилмага айланиб бораётганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Юртимизда ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида барча соҳаларда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ёш авлодни ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда прокуратура органлари ходимларининг салмоқли ҳиссаси бор.

Прокуратура органлари ва ички ишлар органлари ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бу эса юртимизнинг барча ҳудудларида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилишда ижобий натижа бераяпти. Ушбу саъй – ҳаракатлар натижасида бугунги кунда прокуратура органлари чин маънодаги халқ прокуратурасига айланмоқда.

8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни ҳамда Ўзбекистон прокуратураси ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан прокуратура органларининг барча ходимларини чин қалбдан таб риклаймиз. Уларнинг оила аъзо ларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, ватанимизнинг порлоқ келажаги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.

Пўлат БОБОЖОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири