“Темир дафтар”ни ҳам талаш мумкин, агар…

10:30 - 29.12.2021

10

Даромад топишнинг турлари кўп. Аммо уни ҳалолидан топсанг буюради. Қарши тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бош ҳисобчиси Б.Ш. бу оддий ҳақиқатни унутди.

У «темир дафтар»га киритилган А.К.нинг ўғли ва икки қариндошига 6 млн. 690 минг сўмдан, жами 20 млн. 70 минг сўм субсидия олиб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилди. Шундан сўнг А.К. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилояти бошқармасига мурожаат қилди. Бошқарма ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идораларнинг ходимлари билан ўтказган тадбирда Б.Ш. 600 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Ш.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланди.