Беғараз донорлик акцияси
18:00 - 23.12.2021
15
Бош прокуратура ташаббуси билан қон касаллигига чалинган болаларни амалий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил декабрь ойининг ўн кунлигида “8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни”га бағишлаб беғараз донорлик акцияси ўтказилди.
Хусусан, прокуратура органларида фаолият юритиб келаётган барча ходимларга донорлик бўйича соҳага оид мутахассислар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, тиббий ёрдамга муҳтож болаларга донорлик қилишдан кўзланган эзгу мақсад тушунтирилди.
Республика ихтисослаштирилган гемотология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур акцияда белгиланган муддат ва тартибда жами 1.047 нафар прокуратура органлари ходимлари иштирок этишиб, мамлакатимизда қон касаллиги билан даволанаётган беморларга беғараз қон топширилиши ташкиллаштирилди.
Акцияни ўтказишдан мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, прокуратура органлари ходимларини ихтиёрий равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятга инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.
Мазкур эзгу ишларни келгусида ҳам доимий ўтказиш режалаштирилди.
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - Бугун
22
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
88
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
190
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
221
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
281
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
297