Ўзбекистон прокуратураси: кеча, бугун ва эртага

12:00 - 23.12.2021

18

16 декабрь куни «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида айни шу мавзуда халқаро илмийамалий конференция ўтказилди. Мазкур анжуман Ўзбекистон прокуратура органлари ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида уюштирилди.

Тадбирда халқаро ташкилотлар ва мамлакатимиздаги элчихоналар, хорижий давлатларнинг прокуратура органлари, ўқув ва илмий тадқиқот муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти
администрацияси, Олий Мажлиси, суд ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев тадбирни кириш сўзи билан очиб, давлатимиз раҳбари томонидан асос солинган тараққиётимизнинг янги босқичида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг, давлат манфаатларининг ҳимоячисига, қонун устуворлиги ва адолат тантанасини таъминлашнинг муҳим воситасига айланиб бораётган прокуратура тизимининг узоқ йиллик тарихи, бугунги қизғин ҳамда кенг кўламли фаолиятининг ўзига
хос жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, мустақил давлатнинг прокуратураси сифатида эътироф этилган ва бу мақоми қонуний тарзда мустаҳкамланганига 30 йил бўлган прокуратура органлари тизимининг миллий давлатчилигимизнинг олис тарихи билан чамбарчас боғлиқлиги таъкидлаб ўтилди. Сўзининг якунида Бош прокурор тадбир иштирокчиларини конференция мавзулари юзасидан фаол ва конс труктив мунозараларга чорлади.

Конференцияда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори А.Саидов, Халқаро прокурорлар ассоциацияси президенти Чхоль-Кю Хван, МДҲ давлатлари бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг ижрочи котиби В.Зимин, Ўзбекистон Олий суди раиси К.Комилов, Адлия вазири Р.Давлетовлар сўзга чиқишди.

Мазкур тадбирда халқаро ташкилотларнинг вакиллари, хусусан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори элчи Пьер фон Аркс, БМТ Наркотик моддалар ва жиноятчилик бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси дастури координатори К.Маркверинг, «Минтақавий мулоқот» ХННТ директори М.Север, БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) Ўзбекистондаги ваколатхонасининг раҳбари М.Мамедзода, БМТнинг таълим, фан ва маданият ишлари бўйича ташкилотининг (UNESCO) Ўзбекистондаги вакили А.Макаригакис иштирокчиларни Ўзбекистон прокуратура органлари ташкил этилганининг 30 йиллиги билан қутлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасидаги ҳамкорликни давом эттиришига тайёр эканликларини билдиришди.

Сўнгра «Прокуратуранинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва фаолиятини ривожлантириш истиқболи» мавзусидаги ялпи сессияда Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев сўзга чиқиб, Ўзбекис тон прокуратурасининг тарихи, бугуни ва истиқболи борасида атрофлича тўхталиб ўтди. Бундан ташқари, Европа прокурорлари маслаҳат кенгаши президенти, Испания Бош прокурорининг атроф-муҳит ва ер бошқаруви бўйича ўринбосари А.Ногуэра, Озарбайжон Бош прокурорининг ўринбосари Э.Жамолов, Қирғизистон Бош прокурорининг ўринбосари К.Токтакуновлар прокуратуранинг ташкилий-ҳуқуқий ва инс титуционал асослари, фаолиятни ташкил қилиш ва амалга оширишнинг долзарб масалалари ҳақида маъруза сўзлашди.

Тадбирда, шунингдек, «Прокуратура органларининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат ва жамият манфаатлари ҳимоясини таъминлашдаги роли» ҳамда «Прокуратура органларининг жиноятчиликка қарши курашишдаги ўрни» мавзуларида параллел сессиялар бўлиб ўтди. Унда хорижий давлатларнинг прокуратура органлари, ўқув ва илмий тадқиқот муассасалари вакиллари, шунингдек миллий мутахассислар ҳамда экспертлар маъруза қилишди.

Сессияларда кўриб чиқилган масалалар қизғин муҳокама қилинди. Шу билан бирга, конференцияга олимлар, тадқиқотчи ва амалиётчи ходимлар ҳам кенг жалб қилиниб, прокуратура органлари фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан «Прокуратура тўғрисида»-ги қонунни янги таҳрирда ишлаб чиқишда илғор хорижий тажрибани ҳамда халқаро мутахассисларнинг тавсияларини ўрганиб чиқиш белгиланди.

Умид қиламизки, мазкур конференция Ўзбекистон прокуратура ор ганлари фаолиятининг таҳлили асосида истиқболдаги устувор вазифаларни белгилаш ва амалга оширишга мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.