Мурожаатлар ўз вақтида таҳлил этилмоқда

10:30 - 22.12.2021

8

Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари халқ билан мунтазам мулоқот қилмоқда.  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси ва бўлимларида фаолият кўрсатаётган ишонч телефонлари ҳамда электрон хизматлар орқали фуқаролар, барча тоифадаги солиқ тўловчилар ва тадбиркорлик субъектларидан қабул қилинаётган мурожаатлар, хат ва аризалар ўз вақтида ўрганилиб, таҳлил этиб борилмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг ўтган даврида Президентнинг виртуал қабулхонасидан 8 та, Бош прокуратуранинг ишонч телефони орқали 5 та, департаментнинг ишонч телефонлари орқали 12 та мурожаат бўлган. Бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ишонч телефонлари орқали фуқаролардан келиб тушаётган  мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда ижроси таъминланмоқда.

Шунингдек, ўтган даврда 269 нафар фуқаронинг 300 га яқин мурожаати тингланди. Уларнинг 84 таси департамент органлари томонидан кўриб чиқилди. 151 та мурожаат тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилди, 15 тасини кўриб чиқиш тугатилди ва 9 таси аноним деб топилди.