Муаллим яна ўқувчилари билан бирга

15:00 - 21.12.2021

16

Кўп йиллардан бери ёш авлодга таълим-тарбия бериб келаётган малакали муаллим, Хива туманидаги 10-мактабнинг география фани ўқитувчиси 2021 йилнинг сентябрь ойида вазифасидан озод қилинди.

М.С. бу ҳолатни адолатсиз деб билди. Шу сабабли ўзининг ҳуқуқини тиклашини сўраб судга мурожаат қилди. Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2021 йил 23 октябрдаги ижро варақасида М.С.ни Хива тумани халқ таълими бўлимига қарашли 10-мактабга география фани ўқитувчиси лавозимига ишга тиклаш белгиланди.

Ушбу ҳужжат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Хива тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида фуқаро М.С. ўз ишига тикланди.