Хориждан алимент ундирилди

12:30 - 21.12.2021

17

МИБ Наманган вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси қидирувдаги қарздорларни аниқламоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2012 йилдаги қарорига кўра Мирали Қодировдан (исм-фамилиялар ўзгартирилган) собиқ турмуш ўртоғи Муҳайё Сатторовага 3 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Косонсой тумани бўлимига келиб тушган. Бироқ М.Қодиров алимент тўлашдан бўйин товлаб келгани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинади.

Олиб борилган тезкор тадбирда қарздор Россияга чиқиб кетгани аниқланди. У билан ижтимоий тармоқлар орқали олиб борилган профилактик суҳбатдан сўнг 26 млн. сўм қарз ундирувчининг пластик картасига ўтказиб берилди. МИБнинг Чортоқ тумани бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Солижон Қирғизов ҳам Россияда эканлиги аниқланди. У билан ўтказилган мулоқотдан сўнг С.Қирғизов 7,5 млн. сўм алимент қарзини тўлаб берди. Қидирув шўъбаси томонидан бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.