Янги поликлиника овул аҳлини мамнун этди

14:30 - 17.12.2021

14

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ходимлари ёрдами билан ҳудудларда 67 та тикув цехи ташкил этилиб, 669 та янги иш ўрни яратилди ва 571 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Масалан, Тахиатош тумани прокурорининг ташаббуси билан Марказий маҳаллада яшовчи Д.Собировга «Дилором текстил» хусусий корхонасини ташкил қилиш учун 150 млн. сўм кредит олишига ёрдам берилгани натижасида 16 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Ижтимоий ҳимоя йўналишларидан бири бўлган фуқароларнинг соғлиғини сақлаш ишлари ҳам изчил давом эттирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги 6221-фармони ижросини таъминлаш мақсадида қўшма дас­тур ишлаб чиқилиб, ҳамширалик билан мус­тақил шуғулланиш истагини билдирган 200 нафардан ошиқ ёшлар рўйхати тузилди. Уларга 200 млн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилиб, ўқишини ташкиллаштириш, фаолиятини йўлга қўйиш чоралари кўрилаяпти.

Шунингдек, Чимбой тумани прокурорининг ташаббуси ва ёрдами билан туман марказидан 30 километр узоқликдаги Тойлоқ овулида 52-оилавий поликлиника филиали қуриб берилди. Натижада 3 мингдан  ортиқ аҳоли тиббий  хизматдан  ўз  вақтида  фойдаланиш  имкониятига эга бўлди.

Давлатимиз раҳбари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида билдирилган талаблардан келиб чиқиб, Нукус шаҳрида жиноятчиликни жиловлаш, шунингдек барча туманларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ташкиллаштирилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жамаот ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида бу йил Қорақалпоғистондаги 424 та маҳалланинг 246 тасида жиноят содир этилмади.