Эҳтиёжманд аёллар учун шинам уйлар
12:30 - 17.12.2021
10
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида ўтказилган назорат тадбирларида 4095 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланиб, 4 мингдан ортиқ шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Назорат тадбирлари ва дастлабки тергов давомида жами 27,4 млрд. сўмлик моддий зарар айбдорлардан ундирилди. Республика прокуратураси органлари томонидан 10271 та мурожаат ҳал қилинди. Оммавий ва сайёр қабулларда 10 мингдан зиёд фуқаро қабул қилинди.
Шунингдек, ўтган даврда 1808 нафар тадбиркорнинг муаммоси ҳал қилиниб, 479 та тадбиркорга банклардан 21 млрд. 962 млн. сўм кредит олишида ёрдам берилди. Ер, бино ва бошқа масалаларда кўмаклашилди. Бу борада олиб борилган ўрганишлар давомида 1205 та тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқи тикланди. Қорақалпоғистонда 2021 йилги экспорт режаси 10 ой давомида 92 млн. 300 минг АҚШ долларига бажарилиб, бевосита прокуратура органлари томонидан 84 та экспортчи корхонага ёрдам кўрсатилган.
Асосий масалалардан яна бири аҳолининг ижтимоий ҳимоясидир. Прокурорлар масъуллигидаги 2-секторларда 1 июлдан «аёллар дафтари» билан ишлаш тизимининг иккинчи босқичи бошланган эди. Дафтарга киритилган 5471 нафар хотин-қиздан 3033 нафарининг муаммоси ҳал этилишига эришилди. Масалан, Қораўзак тумани Қуралпа овулида намунавий лойиҳадаги 3 хонали 6 та уй қурилди. «Аёллар дафтари»га киритилган I ва II гуруҳ ногирони бўлган, кўп йиллардан буён ижарада яшаб келаётган 3 нафар аёл ҳамда «ёшлар дафтари»га киритилган 3 қизнинг оиласига уй берилди.
Эътибордан четда қолган масала
10:09 - 27.05.2022
66
«Пулни бер ёки офисга онангни келтир!»
11:37 - 26.05.2022
94
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - 25.05.2022
128
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
193
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
294
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
329