Аёллар майдонда беллашди

18:00 - 15.12.2021

9

   Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаётган хотин-қизлар ўртасида волейбол бўйича “Фарғона вилояти прокурори кубоги” мусобақалари ўтказилди.

Саралаш босқичида 140 нафардан зиёд хотин-қизлар 12 та жамоа таркибида ўзаро беллашдилар. Финалда Олтиариқ туманининг корхона ва ташкилотлари ходимларидан иборат жамоа ғолиб бўлди. Фарғона ва Фурқат тумани жамоалари мос равишда иккинчи ҳамда учинчи ўринни эгаллашди.

Мусобақа якунида вилоят прокурорининг ўринбосари Беҳзоджон Исмоилов ғолиб ва фахрли иккинчи, учинчи ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда уларнинг мураббийларига эсдалик совғаларини топширди. 

Бу каби хотин-қизларни спорт машғулотларига кенг жалб этиш тадбирлари мунтазам ўтказиб борилади. Зеро, спорт машғулотлари билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзи тани-сиҳатлик, хотиржамлик гаровидир.

Нодиржон Джалолов,

 Фарғона вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси