Бюджет таланди

14:00 - 15.12.2021

12

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Нукус тумани бўлими ўтказган текширишда 137 млн. сўм бюджет маблағи талон-торож қилингани аниқланди.

Гап шундаки, 2021 йили Нукус тумани халқ таълими бўлими, «Байтерек-Ақманғит» ва «Улли келешек қурилис» масъулияти чекланган жамиятлари ўртасида тумандаги 1- ва 7-мактабларни таъмирлаш юзасидан 1 млрд. 42 млн. сўмлик шартнома имзоланган. Мазкур шартномага асосан мактаблар таъмирланган. Аммо иш якунига етганидан сўнг туман халқ таълими бўлими ва МЧЖларнинг мансабдорлари таъмирлаш ишлари лозим даражада бажарилмаган бўлишига қарамасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумот киритган. Ушбу жиноий ҳаракат оқибатида эса 137 млн. сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан халқ таълими бўлими ва номи келтирилган жамиятларнинг мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан уларнинг ҳар бирига қонуний жазо чоралари қўлланди.