Яхши инсонлар ёди
10:30 - 10.12.2021
6
Конституциямиз қабул қилинган қутлуғ сана арафасида юртимиз бўйлаб савобли амаллар кенг қанот ёзди. Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари соҳада узоқ йил меҳнат қилиб, пенсияга кузатилган марҳум Шербой Маматовнинг хонадонида бўлиб, яқинлари ҳолидан хабар олди. Унинг яхши фазилатлари, касбига меҳри ва устозлик маҳоратини эслаб, оила аъзолари билан дилдан суҳбат қурди, совғалар улашди.
Ш.Маматов прокуратура органларидаги фаолиятини 2000 йилда Шўрчи тумани прокуратураси ҳузуридаги солиққа оид жиноятларга қарши курашиш бўлими инспекторлигидан бошлаб, турли лавозимларда хизмат қилган.
Олтмиш бир ёшида оламдан ўтган Шербой Маматов 2017 йил Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Шеробод тумани бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб, 2019 йилда бюронинг Термиз шаҳар бўлими бошлиқлигидан пенсияга кузатилган. Дилкаш инсон, қатъиятли раҳбар, яқин маслаҳатгўй сифатида ҳамкасблари хотирасида унутилмас из қолдирган. Шогирдларига касбини сидқидилдан севишни, барча билан бирдай хушмуомала бўлишни, оиласини қадрлашни ўргатган. Шу боис соҳа ходимлари марҳум устозини тез-тез эслаб, яқинларининг ҳолидан хабар олиб туради.
Халқимизга хос бундай ажойиб фазилат мамлакатимизда инсон қадри нақадар улуғлигидан далолат бериши баробарида ёш авлод қалбида кексаларга иззат, аждодлар руҳига ҳурмат туйғусини юксалтиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
6
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
37
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
97
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
117
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
127
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
225