Банкнинг ўзи қарздор бўлса…

10:30 - 07.12.2021

77

Бюронинг Қарши тумани бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ижро варақасига асосан, даъвогар А.Т.ни АТБ «Агробанк» Қашқадарё вилояти банкининг бошқармаси Қарши филиали фронт-офис Қарши мини банки 1-тоифали мутахассиси лавозимига ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Шунингдек, банкнинг умумий ҳисобда 16 млн. сўм қарздорлиги мавжуд. Қарздор банкка ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни бажариши тўғрисида давлат ижрочилари томонидан бир неча маротаба огоҳлантиришлар берилган.

Ушбу огоҳлантиришлар фойда бермагач, бўлим ходимлари томонидан қарздор банкнинг мол-мулклари хатлаб олинди. Ушбу жараёндан 2 кун ўтиб, даъвогар А.Т. ўз ишига тикланди ва иш ҳақи ҳамда маънавий зарарлари, давлат божи банк томонидан тўлаб берилди.