22 аёл тикувчиликни бошлайди

16:30 - 06.12.2021

13

Наманган шаҳар прокурори секторида маҳаллабай ишлаш тизими бўйича бошқарув офиси ташкил этилган. Унга тижорат банкларидан 18 нафар доимий вакил ҳамда 7 нафар иқтисодий идора ходими жалб қилинган. Уларга Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 мартдаги «Маҳаллабай ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, секторда «маҳалла раиси – бош ислоҳотчи» тамойили асосида иш ташкил этиш кераклиги, «темир дафтар», «аёллар дафтари» ҳамда «ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишнинг амалдаги механизмлари бўйича тушунчалар бериб борилмоқда.

Шу ўринда бугунги кунга қадар секторда кўплаб ишлар қилинди. Мисол учун, Бунёдкор маҳалласида истиқомат қилиб, «аёллар дафтари»да рўйхатда турувчи Ҳалима Маллабаева «Арт софт текс» масъулияти чекланган жамиятига ишга киришига ёрдамлашилди. Даштбоғ маҳалласида яшовчи, «темир дафтар»да рўйхатда турувчи В.Ғафуровга эса қўшимча даромади йўқлиги эътиборга олиниб, 7 миллион сўмлик қорамол берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож Р.Исматовага ҳам иккита қўй олиб берилди ҳамда бандлиги таъминланди.

Шунингдек, Ғунча маҳалласида 22 нафар аёл тикув машинаси олмоқчи экани аниқланган эди. Уларнинг ҳар бирига биттадан 3,5 млн. сўмлик «Чоинг» русумли тикув машинаси имтиёзли кредит асосида олиб берилгач, улар оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишди.