Ногиронлар доимий ҳимояда

10:00 - 03.12.2021

25

Бугун мамлакатимизда ногиронларни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Наманган шаҳар прокурори секторида ҳам 967 нафар ногироннинг рўйхати тузилган. Шаҳардаги Бирлашган ва Бекобод поликлиникаларида уларнинг ҳар бирига патронаж ҳамшира ва бошқа масъуллар доимий назорат учун бириктирилган. 11 нафар кекса ногиронга 2 млн. 300 минг сўмлик протез-ортопедия воситаси, бепул дори-дармон берилди. 25 нафари амбулатор, 12 нафари стационар ва 52 нафари уй шароитида даволанди. 11 нафар кекса ногиронга 2 млн. 300 минг сўмлик протез-ортопедия воситаси, бепул дори-дармон берилди. Бундан ташқари, 3 нафар ногирон аравача, 1 нафари эшитиш мосламаси, 5 нафари қўлтиқтаёқ, 7 нафари ҳасса ва 2 нафари протез-ортопедия воситалари билан таъминланди. Масалан, Ғунча маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Б.Исломовга, Курашхона маҳалласида яшовчи К.Валиевга аравача олиб берилди.

Мамлакатимиздаги прокурорлар секторларининг барчасида бу каби хайрли ишлар мунтазам давом этаётир.