Ф.Аолайн суд-ҳуқуқ ислоҳотларини ижобий баҳолади.

12:30 - 02.12.2021

11

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари Кенгашининг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Бош прокурор Н.Йўлдошев томонидан прокуратура органларининг функцияси ва вазифалари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлари, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлари ҳақида маълумот берилди.

Махсус маърузачи томонидан Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашда амалга оширилаётган ислоҳотлар ижобий баҳоланди. Давлат рахбари томонидан ушбу соҳаларда амалга оширилаётган тизимли ва изчил чора-тадбирларга юқори баҳо берилди.

Учрашув икки томонлама конструктив мулоқот ва ўзаро англашув руҳида ўтди.