Спорт — соғлом ҳаёт гарови

12:30 - 26.11.2021

9

Наманган вилояти прокуратураси органлари ходимлари иштирокида уюштирилган тадбирда соҳа ходимлари мини-футбол бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Унда вилоят ҳамда (шаҳар) туман прокуратураси ходимларидан ташкил топган 8 та жамоа беллашди.

— Касб байрамимиз муносабати билан Бош прокуратура томонидан жуда катта тадбирлар дастури ишлаб чиқилган, — дейди вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Ҳусниддин Мадаминов. — Шу жумладан, спорт ўйинлари ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Мини-футбол бўйича ўтказилаётган ўйинлар ҳам якунига етди. Вилоят прокуратура маҳкамасининг “Адолат” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Финал босқичида Наманган шаҳри прокуратурасининг “Афсона” жамоаси билан вилоят прокуратурасининг “Адолат” жамоаси қизғин кураш олиб борди ва ниҳояда бизнинг жамоамиз ғалаба қозонди. Бугунги кунда спорт фаолиятимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётганидан жуда мамнунмиз.

Спорт тадбирлари якунида ғолибликни қўлган киритган ва турли номинацияларда фахрли ўринларни эгаллаган ходимларга вилоят прокурорининг қимматбаҳо совғалари топширилди.