Кўникмалар оширилди

10:30 - 26.11.2021

7

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органларида хизмат қилаётган ёш мутахассислар иштирокида навбатдаги ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Бош прокуратура Академияси ва бошқа нуфузли олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги малакали мутахассислари, Республика Ҳарбий прокуратураси таркибий тармоқлар бош­лиқлари, криминалист-экспертлар ўз маърузалари билан иштирок этди.

Шу билан бирга, семинарнинг амалий машғулотлар қисмида ёш терговчи ҳамда ҳарбий прокурор ёрдамчиларининг тергов фаолияти ҳамда судларда прокурор ваколатини таъминлаш билан боғлиқ кўникмалари оширилди.

Хусусан, ёш мутахассислар Ўзбекистон Рес­публикаси ИИВ Тергов департаментида ташкиллаштирилган машғулотда замонавий криминалистик техникалар имкониятлари, жиноятларни “иссиқ изидан очиш”, ўқотар қуроллар ёрдамида содир этилган жиноятларни тергов қилиш методикалари билан яқиндан танишдилар.

Шу билан бирга, Республика Ҳарбий судида ўтказилган суд мажлисида иштирок этиб, малакали прокурорлар томонидан судда давлат айб­ловини қувватлаш жараёни билан танишдилар. Ўтказилган дарс машғулотида судьялар томонидан жиноят ишини кўришда алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар юзасидан маълумот берилди.

Семинар машғулотининг якунида Бош прокуратура фахрийлари билан учрашув ўтказилди.