Кўчат экиб, боғ яратаётганлар

15:00 - 25.11.2021

2

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида МИБ Фарғона вилояти бошқармасининг Фарғона, Қувасой, Марғилон шаҳарлари ҳамда Фарғона, Қува, Тошлоқ, Олтиариқ, Бувайда ва Учкўприк тумани бўлимларида фахрий ҳамда амалдаги ходимлар, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирокида шу кунга қадар 2 мингга яқин дарахт кўчатлари ҳамда 500 дан ортиқ ўсимликлар экилди.

Бу каби хайрли тадбирлар вилоят бошқармаси ташаббуси билан туман ва шаҳар бўлим бинолари, уларнинг ён атрофлари ҳамда иккинчи сектор ҳудудларида ҳам изчиллик билан ташкил этилмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига вилоятдаги барча идора ва ташкилотлар муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Ушбу тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир.

Бу каби тадбирлар жойларда давом эттирилмоқда.