Тилсиз ёвдан эҳтиёт бўлган яхши

12:00 - 22.11.2021

4

Тошкент туманидаги 14-мактабда ўқувчилар иштирокида фавқулодда вазиятлар, ёнғин ҳамда ис газидан заҳарланиш профилактикасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда туман фавқулодда вазиятлар бўлими ва Тошкент ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича машғулот ўтказилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўқувчилар махсус техника ва анжомлар билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.

Худди шунингдек, Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан гарнизон ёнғин назорати инспекцияси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, газ, электр таъминоти корхоналари мутахассисларини жалб қилган ҳолда Самарқанд гарнизони ҳарбий хизматчилари иштирокида ёнғин хавфсизлиги бўйича кўргазмали машғулотлар ўтказилди. Тадбирларда ҳамма ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши шартлиги, ис газидан заҳарланишнинг оқибати тушунтирилмоқда.

Шу билан бирга ҳарбий қисм ва муассасаларда ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилиб, камчиликлар бартараф этилаяпти.