Имтиёзни қўлламаган солиқчилар
10:30 - 22.11.2021
6
Қонликўл тумани прокуратураси тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясига қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ўрганди. Бунда асосий эътибор уларга берилган имтиёзлар қўлланишининг қонунийлигига қаратилди.
Ўрганиш шуни кўрсатдики, бу борада туманда қатор ишлар қилинган. Аммо туман солиқ инспекцияси бир қатор тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузган.
Хусусан, Президентимизнинг коронавирус пандемияси даврида халқ ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, 2020 йил 1 майдан 1 июлга қадар микрофирма ҳамда кичик корхоналарга солинадиган ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга камайтирилиши белгилаб қўйилган. Шунга қарамасдан солиқ органлари айрим тадбиркорларга ушбу имтиёзни қўлламаган. Оқибатда тумандаги «Tamara-Tursinay», «Jekenskali Ru», «Qundiz-Sveta» ва «Allayar Orazbayev» фермер хўжаликларининг ҳар бирига 81 600 сўмдан солиқ ҳисобланган.
Шунингдек, ушбу фармоннинг 1-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мулк ва ер солиғидан озод этилиши кўрсатилган. Лекин давлат солиқ инспекцияси бу талабларга ҳам амал қилмасдан, 3 та ҳолатда мүлк солиғи ва ер солиғини ҳисоблаб, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўпол равишда бузган.
Бундан ташқари, “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармон талаблари ҳам бузилиб, жами 26 та тадбиркорга солиқ қарзи ҳисобланган.
Ўрганишлар натижасига кўра Қонликўл тумани солиқ инспекциясининг масъул шахсларига нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, жавобгарлик масаласи ҳал этилди ва 33 та тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тикланишига эришилди.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193