“Яшил макон” лойиҳаси давом этмоқда

13:30 - 22.11.2021

15

Кўчат экиб боғ яратиш азалий қадриятларимиздан ҳисобланади. Бугун мамлакатимизда давом этаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳам бу қадриятимизнинг бугунги кундаги аҳамиятини яна бир бор намойиш этди.

Президентимиз томонидан республикамиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга етказиш долзарб вазифа қилиб белгиланди.

Ушбу лойиҳага МИБ ходимлари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Жумладан, Косон туманидаги 33-мактабда яратилаётган 800 туп дарахтдан иборат боққа бюронинг Косон тумани бўлими ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшди. 100 туп мевали дарахт кўчатини келтириб, экдилар.

Мажбурий ижро бюросининг Миришкор тумани бўлими ходимлари томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда.