Ёшлар прокурорни саволга тутди

17:00 - 18.11.2021

18

Ўзбекистон Президенти илгари сурган беш ташаббус ижроси юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан мактаб битирувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли таълим муассасаларининг битирувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 11 августдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4804-қарори ижроси юзасидан Самарқанд шаҳрида «Ишга марҳамат» мономаркази фаолият олиб бормоқда.

Самарқанд шаҳар прокуратураси халқ таълими бўлими билан биргаликда бир қатор мактаб битирувчиларининг «KOICA» касб-ҳунарга ўқитиш маркази ва «Ишга марҳамат» мономарказига ташрифини уюштирди.

Ташриф давомида битирувчилар талаб юқори бўлган бир қатор соҳалар бўйича ташкил этилган ўқув курслари ҳамда Самарқанд шаҳар 2-сектори ҳудудида жойлашган «Bofanda» қўшма корхонаси фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, тадбир давомида прокуратура ходимлари битирувчилар учун ёзилган дастурхон атрофида улар билан дилдан суҳбатлашишди.

Куннинг иккинчи ярмида шаҳардаги 24-болалар мусиқа ва санъат  мактабида «Прокурор ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди. Унда ёшларнинг саволларига шаҳар прокурори жавоб берди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга совғалар тарқатилди.