Болалар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
14:30 - 17.11.2021
11
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасига кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
Болаларнинг ушбу кафолатланган ҳуқуқларини таъминлашда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугунги кун ҳолатига Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармасининг ҳудудий бўлимлари иш юритувида 35 мингдан ортиқ алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.
Бугунги кунга қадар алимент ундиришга оид бўлган 7 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатлари тамомланиб, вояга етмаганлар фойдасига 128 млрд. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилиши таъминланган.
Ишсиз алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш орқали болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида, сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда ташкил этилган меҳнат ярмаркаларида 2 минг нафарга яқин ишсизлар бандлиги таъминланган.
Шу билан бирга, бошқарма томонидан 1.368 та дарз кетган оилалар яраштирилиб, болалар ота-она қармоғига қайтарилган.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193