Вилоятда 402 та иш ўрни бўш

10:00 - 12.11.2021

20

Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедовнинг ташаббуси билан Навоий шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Унда 30 та корхона ва ташкилот 402 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Ярмаркага 105 нафар ишсиз фуқаро жалб этилди. Ўтказилган тадбирда 32 нафар ишсиз фуқаронинг доимий ишга жойлаштирилиши таъминланди, 16 нафари мономарказда касбга ўқитишга жалб этилди. Бугунги кунда 8 нафар фуқаро ишга қабул қилиниши учун тиббий кўрикдан ўтаётган бўлиб, прокуратура органлари томонидан ишга жойлашиши назоратга олинган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, вилоятда жорий йилнинг ўтган даврида 69 та меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, уларда 1 880 та корхона ва ташкилот 7  850 та бўш иш ўрни билан иштирок этган. Меҳнат ярмаркаларига 7 966 нафар ишсиз фуқаро жалб этилган бўлиб, 1189 нафари ишга жойлаштирилган, 482 нафари касбга ўқитишга жалб этилган, 281 нафари эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган.