Мулоқот самимий ва фойдали ўтди
18:00 - 11.11.2021
2
Аҳоли билан очиқ мулоқот давомида ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш, мурожаатларга жойида ечим топиш прокуратура органларининг асосий вазифаларидан бирига айланди.
Сирдарё вилояти прокурори Шохрух Аминов томонидан Ховос туманида аҳоли билан сайёр қабул ўтказилиб, унда 65 нафар фуқаро иштирок этди. Қабулда 29 та мурожаат тушган бўлиб, шундан 10 таси жойида қаноатлантирилди, 2 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда қўшимча ўрганишни талаб қиладиган 17 та мурожаат ижроси назоратга олинди. Масалан, мурожаатлар асосида фуқаро А.Саттаровга субсидия асосида пайвандчилик ускуналари ажратилди.
Шу каби, фуқаролар И.Мустафоева, Ў.Абдукаримова ва И.Абдукаримоваларнинг олий таълим тўлов контрактини тўлашда амалий ёрдам бериш ҳақидаги, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи Г.Мирзаева билан Х.Хаитованинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун кредит олиш ҳақидаги мурожаатлари туман ҳокимлиги билан бирга ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Шунингдек, жиноят содир этишга мойил бўлган ва профилактик ҳисобга олинган 5 нафар ёшлар билан суҳбатлашилди. “Ёшлар дафтари”га киритилган 19 нафар йигит-қизга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўзини ўзи банд қилиши учун мотокультиватор ва тикув дастгоҳлари топширилди. Шундан сўнг, вилоят прокурори ҳамда туман сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан янги ташкил этилган боққа 200 тупдан ошиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Куннинг иккинчи ярмида Ховос туманида ташкил этилган археологик Музейга борилиб, шу ернинг ўзида ўқувчи-ёшлар билан учрашув ташкил қилиниб, китоблар жамланмаси ҳадя қилинди.
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
5
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
36
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
96
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
116
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
126
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
224