Солиқдан бўйин товлади

10:30 - 10.11.2021

7

Бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорлик субъектларига бир қанча имтиёзлар берилган. Ушбу имкониятлардан оқилона фойдаланганлар ўз бизнесини қонуний тарзда йўлга қўйиб, ҳам оиласига, ҳам давлатга фойда келтирмоқда. Аммо ноқонуний ишлаётганлари ҳам бор.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Нукус шаҳар бўлими ўтказган текширувларнинг бирида шундай ҳолат аниқланди. Марди Турдиев (исм-фамилияси ўзгартирилган) илгари судланганидан хулоса чиқармасдан яна жиноятга қўл урган.

Хуллас, М.Турдиев 2018–2019-йилларда Нукус шаҳрида «Чимбой қурилиш», «Бексултон инвест савдо» ва «Қипчоқ мега» масъулияти чекланган жамиятларини ташкил қилади. Аммо солиқ инспекциясига топширган ҳисоботларида солиқ ҳисоблаш базасини камайтириб кўрсатади ва 999 млн. 383 минг сўм солиқни тўлашдан бўйин товлаб келади. Шу билан бирга, товарлар сотувидан келиб тушган 9 млрд. 725 млн. сўм пулни банкка топширмайди.

Ушбу қилмишлари учун М.Турдиевга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.