Тадбиркорга майдон кенг

14:30 - 08.11.2021

13

Сирдарё вилоятида махсус саноат зоналарининг самарадорлигини ошириш ва уларни кенгайтириш борасида қилинаётган ишлар вилоят прокуратурасининг доимий назоратида.

Айни вақтда вилоятнинг 3 та шаҳар ва 8 та туманидаги 73,3 га ерда 14 та кичик саноат зонаси ташкил этилган бўлиб, уларга 295,2 млрд. сўмлик 50 та лойиҳа киритилган ҳамда 23,4 минг кв.метрлик бино-иншоотлар ажратилган.

Бугунги кунда 88,5 млрд. сўмлик 19 та лойиҳа ишга туширилган, натижада 347 та иш ўрни яратилиб, 99,3 млрд. сўмлик 17 хил маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 2021 йилнинг 8 ойида 6,9  млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари, шундан 4,7 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Қолган 31 та лойиҳа бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Шунингдек, Сирдарё эркин иқтисодий зонасининг (Сирдарё тумани ва Янгиер шаҳрида) жами майдони 897,2 гектар. Унга қиймати 344,3 млн. долларлик (48,1 млн. доллари хорижий инвестиция) 42 та лойиҳа жойлаштирилган бўлиб, шундан 31 таси ишга туширилиб, 4081 та иш ўрни яратилган. Ҳозир қолган 11 та лойиҳа бўйича ишлар давом эттирилмоқда. 2021 йилда жами 45,4 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилиш белгиланган, ўтган даврда 8 ойлик режа 125 фоиз бажарилди.

Мазкур йўналишда вилоят прокуратураси органлари томонидан 14 та тадбиркорлик субъектига ёрдам берилди, шундан 2 тасига 62,4 млрд. сўм кредит ажратилиши, 1 тасига 8,8 гектар ер ажратилиши, 10 таси коммуникация тармоғига уланиши таъминланди ҳамда 1 тасига бошқа масалада кўмаклашилди. Жумладан, «Sirdaryo mega luks» МЧЖга «Халқ банки»нинг Сирдарё вилояти филиалидан 26 августда юмшоқ контейнер ускуналари сотиб олиш мақсадида 6,2 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши таъминланди. Бунинг натижасида 1500 та иш ўрни яратилишига эришилади.

Ховос кичик саноат зонасида қуввати 630 кВт бўлган трансформатор ўрнатилиб, 8 та тадбиркорлик субъектининг электр таъминоти яхшиланди. Шу билан бирга, «Muzaffar Sardor fayz» МЧЖга «Микрокредитбанк»нинг Сирдарё филиалидан 400 млн. сўм кредит ажратилди ва 10 та иш ўрни яратилди. Кўрсатилган ёрдам натижасида 18 та тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқи тикланди.