Қонунийлик муҳокамаси

10:30 - 08.11.2021

6

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида Қурoлли кучлaрдa 2021 йилнинг 9 ойидаги қонунийлик, ҳуқуқ-тaртибoт aҳвoли, ҳуқуқбузaрлик ва жиноятлaрнинг сaбaблари вa интизoмни мустaҳкaмлaш борасидаги чoрa-тaдбирлaр юзасидан мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, ДХХ чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлигининг қоровул қўшинлари, Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлар қўмондонликларининг офицерлари ва ҳудудий ҳарбий прокурорлар иштирок этди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари Баходир Худойбердиев олиб борди. Унда 2021 йилнинг 9 ойида Қуролли кучлар тизимидаги вазирлик ва идоралар шахсий таркиби ўртасида ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлар сарҳисоб қилинди.

Жиноятчиликка қарши курашиш аҳволини мунтазам таҳлил қилиб, керакли чораларни кўриш, шахсий таркибнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, тарбиявий ишларда илғор услублардан фойдаланиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан тавсиялар берилиб, қарор қабул қилинди.