«Электрокимёзавод»нинг 50 нафар ходимига иш ҳақи берилмаган
15:00 - 04.11.2021
15
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида судларнинг ҳужжатларига асосан 1 млрд. 200 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақи ундирилиб, 168 нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланишига эришилди. Мисол учун фуқаролик ишлари бўйича Кармана тумани судининг 2021 йил 30 сентябрдаги «Электрокимёзавод» акциядорлик жамиятидан 50 нафар ходимга 199 млн. 772 минг сўмлик иш ҳақини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бюронинг Навоий шаҳар бўлимига 5 октябрда келиб тушган. Мазкур ҳужжатлар дарҳол ижро қилиниши лозимлиги сабабли 7 октябрда 199 млн. 772 минг сўм иш ҳақи тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи тумани судининг 2021 йил 30 августдаги Хатирчи тумани Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумидан 21 нафар ўқитувчига 92 млн. 597 минг сўм иш ҳақини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларига асосан бюронинг Хатирчи тумани бўлими ўқитувчиларга иш ҳақини тўлиқ ундириб берди.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193