2 миллион сўраган эди, 2 йил беришди
13:30 - 04.11.2021
6
Мирзо Улуғбек туманидаги Лашкарбеги маҳалласи раиси вазифасида ишлаган Шерали Расулов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) нафсининг сиртмоғига тушиб, тамагирлик йўлини тутди.
Лашкарбеги маҳалласига бир дўкон ва нонвойхона бириктириб берилган. Улар ижара асосида тадбиркор Карим Комиловга топширилган эди. Бунинг эвазига у ҳар ойда маҳалла ҳисобрақамига 3 млн. сўм ўтказиб туради. Бундан ташқари баҳолиқудрат маҳалланинг кам-кўсти учун ҳам ёрдамини аямасди. Ш.Расулов қараса, сўраган пулини К.Комилов дарҳол келтириб бераяпти. Бунинг устига ҳар ой 3 млн. сўмдан пул ҳисобрақамга тушиб турибди. Нафсини жиловлай олмаган раиснинг миясига «бу одам яхшигина пул топиб, арзимаган қисмини бизга беради» деган хаёл келди. Бу ўй унга бир неча кун тинчлик бермади. Охири тадбиркорни ҳузурига чақирди.
– Укажон, шу бераётган пулларингиздан ташқари яна ҳар ойда менга 2 млн. сўмдан бериб турасиз, – деди раис.
Аслида К.Комилов маҳалла учун ойига 4 млн. сўмдан пул бериб турарди. Ундан ташқари раис берган рўйхат бўйича қийналиб қолган оилаларга ҳам ёрдам беришни канда қилмасди. Тадбиркор шуларни айтганида, раис улардан ташқари менга ҳам берасиз деб туриб олди. Бермаса, дўкон билан нонвойхонани бўшатиб қўйишини талаб қилди. К.Комилов раиснинг талаби жиддийлигини тушунди. Шунинг учун у департаментга мурожаат қилди. Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ходимлари ўтказган тадбирда Ш.Расулов тадбиркордан 2 млн. сўм пора олган вақтда ашёвий далил билан қўлга олинди.
Нафсини жиловлай олмаган раисга суд ҳукми билан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193