Эътироз судга қилинади

12:58 - 26.10.2021

28

Бюро ходимлари ўртасида коррупция ҳолатларига барҳам бериш ва ножўя ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда. Айрим суҳбатларга ходимларнинг ота-онаси ва оила аъзоларини ҳам жалб этмоқдамиз.

Жавобгар ё қарздор деб топиш ҳақидаги қарор ёки бошқа ҳужжат қабул қилинганида уни бажариш керак. Агар қарор ноқонуний бўлса, шикоят билан юқори турувчи органга ёки судга мурожаат этиш лозим.

Бироқ кўпчилик шикоят қилиш имкониятидан фойдаланмайди ва ўз эътирозини давлат ижрочисига билдиради. Бу тўғри эмас.

Ҳатто айрим фуқаролар давлат ижрочисининг қонуний ҳаракатларига қаршилик қилиш билан масалани ҳал этиш мумкин деб ҳисоблайди. 2021 йилнинг бошидан буён Мажбурий ижро бюроси ходимларига қаршилик кўрсатилган 31 та ҳолат аниқланиб, 18 та жиноий ва 6 та маъмурий иш қўзғатилди. Қолган ҳолатлар бўйича ҳам текширув ўтказилаяпти.

Масалан, 2021 йил 23 апрелда бюронинг Ўзбекистон тумани бўлими давлат ижрочиси Л.Омонов алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича А.Исаевни хизмат хонасига таклиф қилган. Унга 10 млн. 470 минг сўм қарзини тўлаши кераклигини, алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатини тушунтираётганда А.Исаев жанжал кўтариб, унинг юзига уриб жароҳат етказиб, кийимларини йиртиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон тумани суди А.Исаевнинг жиноят ишини кўриб чиқиб, айбдор деб топди ва унга нисбатан 6 ой озодликни чеклаш жазосини тайинлади.