Прокурор секторида ёшлар бандлиги

10:30 - 21.10.2021

45

Бухоро тумани 2-сектори ҳудудида 8419 та хонадон бор, уларда истиқомат қилувчи 50852 кишининг 11483 нафари 18-30 ёшдагилардир. «Ёшлар дафтари»га киритиладиган кишиларни ўрганиш учун 7320 нафар ёш ўртасида сўров ўтказилди. Натижасига кўра 291 киши дафтарга киритилди. Тизимли ишлар самара бериб, 285 нафарининг бандлиги таъминланди. Жумладан, 4 кишининг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқиш харажати тўлаб берилди. Ундан ташқари, дафтардаги 26 нафар ёшнинг ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашиш мақсадида уларга 88 млн. сўмлик меҳнат қуроллари олиб берилиши режалаштирилган.

Ёшлар бандлигини таъминлашни соҳалар бўйича таҳлил қилсак, уларнинг 49 нафарига 673 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди. 63 кишига 1 йиллик ижара шартномаси асосида 7,4 га ер берилди. 40 нафаришсиз ёшнинг14 таси бюджет ташкилотларига, 26 таси хусусий корхоналарга ишга жойлаштирилди. «Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор» лойиҳаси, субсидия ажратиш, ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, ўзини-ўзи банд қилиш йўналишлари орқали эса 123 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди.

2021 йилнинг 8 ойида 28 марта «Сектор раҳбари ва ёшлар» учрашуви ўтказилди, уларда 450 га яқин ёш қатнашди. Шундан
104 нафарининг мурожаати ижобий ечим топишига ёрдам кўрсатилди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ҳам бир қатор ишлар қилинди. Аввало, сектордаги таълим муассасалари ва маҳаллаларда 131 та маданият, спорт, ахборот технологиялари ҳамда китобхонлик тўгараги ташкил этилиб, уларга 2700 дан ортиқ ёш жалб этилди. Шунингдек,98 та маънавий-маърифий тадбир ўтказилиб, 3500дан ортиқ ёш қамраб олинди. Ундан ташқари, йил давомида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни спортга қизиқтириш мақсадида Амиробод-Гулистон, Шергирон, Хонобод, Деҳча ҳамда Работиқалмоқ маҳаллаларида спорт майдончалари қурилди. Ҳудуддаги барча мактабларнинг спорт заллари ва майдонлари кеч соат 16:00 дан 22:00 га қадар ёшлар учун очиб қўйилди.