Олти марта ўғирлик қилиб яна олти йилга кетди
12:30 - 27.09.2021
3
Фарғоналик Шаҳбоз Матлубов олти марта ўғирлик, фирибгарлик жинояти билан судланган. Шундай бўлса-да, қилмишидан хулоса чиқаргани йўқ. Хусусан, Фарғона шаҳар Оқсув кўчасида жойлашган автомашиналар ювиш шохобчасида телефон аппаратини IMEI кодини очиб созлаб берадиган танишлари борлигини айтиб алдаб, ўзи билан бирга ишлаб келаётган Б.Юсуфжоновнинг 1 млн. 700 минг сўмлик «Samsung A10», С.Абдужабборовнинг 1 млн. 700 минг сўмлик «Samsung A21 S» русумли телефонини, Х.Қурбоновнинг 1 млн. 800 минг сўмлик «BMВ» русумли велосипедини қўлга киритади. Уларни тергов ва судда аниқлаш имкони бўлмаган одамларга сотиб юбориб, пулини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаган. Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, Ш.Матлубовга 6 йилу 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Албатта, жиноятчи қилмишига яраша жазо олади. Аммо фирибгарлик ортидан сарсон бўлаётган инсонларнинг йўқотган ҳаловатини ҳеч қачон топиб бўлмайди.
Эътибордан четда қолган масала
10:09 - 27.05.2022
67
«Пулни бер ёки офисга онангни келтир!»
11:37 - 26.05.2022
95
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - 25.05.2022
129
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
194
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
295
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
330