Бухорода маърифий тадбир

13:00 - 24.09.2021

12

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашда профессионал кадрлар муҳим ўрин тутади. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан ёш мутахассислар учун тизимли равишда семинарлар ташкил этиш анъанага айланган.

Бу галги ўқув машғулотлари 2021 йилнинг 16-18 сентябрь кунлари  Бухоро вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида ўтказилди. Семинарда ёш мутахассислар Республика ҳарбий прокуратураси ва Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси криминалистлари иштирокида турли шароитларда содир этилган жиноятлар бўйича ҳодиса жойини кўздан кечириш, ҳарбий қисмларда қонун ижросини текшириш, судларда прокурор иштирокини таъминлаш борасидаги билимларини мустаҳкамлашди. Шу билан бирга ёш мутахассислар учун маърифий тадбирлар ташкил этилиб, улар Бухоро шаҳридаги кўҳна тарихимизни акс эттирувчи Чорбакр, Баҳоуддин Нақшбанд, Бухоро арки, Минораи калон, Ситораи моҳи хоса каби ёдгорликлар билан танишишди.

Бундай тадбирлар ёш мутахассисларнинг камолотига хизмат қилиши шубҳасиз.