Маҳкумлар сайловда қатнашадими?

10:30 - 24.09.2021

7

Person voting

Навоий вилояти жазони ижро этиш колониялари (ЖИЭК)да 4169 нафар маҳкум жазо муддатини ўтаяпти. 2021 йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилиши муносабати билан 4-ЖИЭКда 53-сайлов участкаси, 11-ЖИЭК ва тергов ҳибсхонасида 56-сайлов участкаси, 12-ЖИЭКда 261-сайлов участкаси ташкил этилди.

Сайлов участкаси ташкил этилмаган колонияларда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган маҳкумларнинг сайловда қатнашишини таъминлаш мақсадида ҳудудга яқин сайлов участкасининг кўчма қутилари орқали овоз бериш ташкил этилади. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлар, яъни сайлаш ҳуқуқига эга маҳкумлар 4-ЖИЭКда 9 нафар, 5-ЖИЭКда 5 нафар, 11-ЖИЭКда 48 нафар, 12-ЖИЭКда 18 нафар, тергов ҳибсхонасида 52 нафар, 36-манзил колонияда 24 нафарни ташкил этади.

Шунингдек, 4-, 11-, 12-жазони ижро этиш колонияларидаги сайлов участкаси раиси, ўринбосари ва котиблари июнь, июль ва август ойларида Навоий вилояти сайлов комиссияси ташкил этган икки кунлик ўқув машғулотларида қатнашиши таъминланди. Сайлов участкасида хоналар зарур мебель, офис техникаси (телефон, принтер, компьютер ва сейф) билан жиҳозланган. Колония тергов ҳибсхонасида ташкил этиладиган сайлов участкаси ўт ўчириш воситалари ва сигнализация билан таъминланган. Бундан ташқари, сайловда иштирок этиши мумкин бўлган маҳкумларнинг 7 нафарига ID-карта олиб берилиши таъминланди.