Юрисконсульт қонунга чап беролмади

13:00 - 21.09.2021

2

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонларни ҳар томонлама қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада ўз бизнесини йўлга қўйиб, эл-юртга нафи тегадиган кишиларнинг сафи кенгайиб бормоқда.

Шундай бўлса-да, айримлар қонунларни менсимасдан ҳаракат қилаётгани оқибатида тадбиркорларнинг манфаатига путур етказилишига сабабчи бўлмоқда.

Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хива тумани бўлими томонидан ўтказилган тадбирда Хива тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси юрисконсульти И.С. тадбиркорлик субъекти билан корхона ўртасида тузилган шартнома бўйича жамият томонидан иш бажарилмагани сабабли ҳисобрақамига қўйилган тўлов талабномасини юқори лавозимда ишловчи таниши орқали бекор қилдириб бериш эвазига МЧЖ раҳбари Ш.Н.дан 2500 АҚШ долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Тарози хилма-хил бўлса-да тош бир хил. Жиноят қилганлар албатта суд олдида жавоб беради. Юрисконсульт ҳам суд томонидан қилмишига яраша жазога тортилди.